Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 19 декабрдан 25 декабргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 9 ноябрдаги 2015/23-10, 104, 98-сон «Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси» тизимида инвестиция таклифларини ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2741 (2016 йил 28 мартдан кучга киради кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 22 декабрдаги 376-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2090-10 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2015 йил 25 ноябрдаги 140-мҳ, 05-сон «Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2742 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сон «Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1872-2 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 18 декабрдаги 58-Б-сон «Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2145-1 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 18 декабрдаги 57-Б-сон «Кабель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 24 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2743 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2015 йил 24 декабрдаги 01/27-26/26, 2-сон «Баҳоловчиларни танлаш бўйича танлов ўтказиш ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 24 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1643-1 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 24 декабрдаги 3, 01/27-26/27-сон «Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 24 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2744 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 18 декабрдаги 35/4-сон «Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1727-2 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги 384-мҳ-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2745 (2015йил 28 декабрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «Ўзбекистон Республикаси хизматчиларининг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2145, 2010 йил 9 октябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 23 декабрдаги 379-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Адлия вазирлигининг «Баҳоловчиларни танлаш бўйича танлов ўтказиш ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1643, 2006 йил 28 ноябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 24 декабрдаги 381-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.