Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 12 декабрдан 18 декабргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 4 ноябрдаги 179-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2740 (2016 йил 21 мартдан кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 4 декабрдаги 2015-22-сон «Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчисининг фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1495-6 (2015 йил 21 декабрдан кучга кирди).

3. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 декабрдаги 7-сон «Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2411-2 (2016 йил 1 январдан кучга киради).

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2015 йил 16 декабрдаги 43, 8, 19, 37, 240/НР-сон «Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлардаги давлат тез тиббий ёрдами хизмати тўғрисида низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 655-1 (2015 йил 21 декабрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлардаги давлат тез тиббий ёрдами хизмати тўғрисида низом (рўйхат рақами 655, 1999 йил 1 март).

Адлия вазирининг 2015 йил 18 декабрдаги 374-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.