Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ФҲДЁ органларининг 2013 ва 2014 йилларда расмийлаштирилган фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш амалиёти таҳлил қилиниб, умумлаштирилди.

Умумлаштириш ФҲДЁ органларида аниқланган камчиликларни келгусида такрорламаслик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни расмийлаштиришда амалиётда юзага келаётган айрим муаммоларни тегишли идоралар билан ҳамкорликда кенг ва атрофлича муҳокама қилиш ҳамда унинг ечимини топиш, бу борада ягона амалиётни йўлга қўйиш, ФҲДЁ органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматларнинг сифатини яхшилаш, келгусида самарали фаолиятни амалга оширишга қаратилди.

Умумлаштириш натижаси бўйича адлия бошқармасида Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими малакали ходимларини жалб қилган ҳолда вилоят ҳудудида фаолият юритаётган барча ФҲДЁ органлари мудирлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинар якунида йиғилиш қатнашчилари томонидан фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида идоралараро кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш, вилоятда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, бир хил амалиётни жорий қилишга келишиб олиниб, амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.