Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 9 декабрдан 11 декабргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 16 ноябрдаги 16, 33-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2737 (2015 йил 14 декабрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 3 декабрдаги 102, 2015-34-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2738 (2016 йил 1 январдан кучга киради).

3. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 11 ноябрдаги 22-сон «Спорт-жисмоний тарбия клублари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1559-1 (2015 йил 14 декабрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 12 ноябрдаги 139-мҳ, 2015-20-сон «Ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2739 (2016 йил 14 мартдан кучга киради).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 ноябрдаги 01-02/12-46-сон «Халқаро почта жўнатувлари устидан божхона назоратининг вақтинчалик қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 896-1 (2016 йил 14 мартдан кучга киради).

6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 5 декабрдаги 53-Б-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2376-1 (2015 йил 14 декабрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 5 декабрдаги 54-Б-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2421-1 (2015 йил 14 декабрдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 5 декабрдаги 55-Б-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2537-1 (2015 йил 14 декабрдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 5 декабрдаги 2015/10-12, 101, 01-02/8-47-сон «Энг қулай режим яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 426-7 (2015 йил 14 декабрдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 5 декабрдаги 2015/10-11, 103, 01-02/19-49-сон «Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 428-8 (2015 йил 14 декабрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2376, 2012 йил 3 июль).

Адлия вазирининг 2015 йил 11 декабрдаги 366-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2421, 2013 йил 5 февраль).

Адлия вазирининг 2015 йил 11 декабрдаги 367-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2537, 2013 йил 18 декабрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 11 декабрдаги 368-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати (рўйхат рақами 428, 1998 йил 8 апрел), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 428-1, 1998 йил 11 август), (рўйхат рақами 428-2, 2000 йил 18 август), (рўйхат рақами 428-3, 2003 йил 10 март), (рўйхат рақами 428-4, 2008 йил 13 август), (рўйхат рақами 428-5, 2012 йил 4 январь), (рўйхат рақами 428-6, 2013 йил 6 февраль), (рўйхат рақами 428-7, 2013 йил 11 октябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 11 декабрдаги 370-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.

III. Бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 2 сентябрдаги 39/сп, 37-қ/қ-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва қонун ҳужжатларига зид ҳужжат сифатида бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди.