Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Меҳр-мурувват – миллий қадриятимиз


1.jpgСирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Гулистон шаҳрида жойлашган “Болалар шаҳарчаси”да Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллик байрамига бағишлаб, Конституциянинг аҳлоқий, маънавий жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда “Меҳр-мурувват – миллий қадриятимиз” мавзусида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Мавлонбердиев очиб, ўз маърузасида болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги, ёшларга доир қонунчиликнинг такомиллашаётганлиги, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш – демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий шарти эканлиги ҳамда юртимизда кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш, халқимизнинг турмуш фарвонлигини юксалтиришдаги аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.

Шунингдек, тадбирда адлия бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Махкамов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тарбияланувчиларига тушунтиришга қаратилган “Эртамиз бугундан бошланади” мавзусида чиқиш қилди.

Иштирокчилар томонидан Конституция асосида биз тинчлик-осойишталик, бунёдкорлик, аҳиллик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ҳукмронлик қилаётган одилона сиёсат юритилаётган ҳамда тенглар ичра тенг озод юртда яшаётганимиз эътироф этилди. Айниқса, истиқбол эгалари бўлган ёш авлоднинг ҳеч нарсадан кам бўлмасдан, эмин-эркин ўсиб-улғайишлари, уларнинг кучли, билимли ва албатта бахтли авлод бўлиб етишишларида Конституциямиз муҳим ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилаётганлиги қайд этилди.

1.jpgИстиқлолимиз шарофати билан барча қулайликларга эга, замонавий талабларга жавоб берадиган муассасадаги 10 та хонадонда 100 нафарга яқин турли сабабларга кўра ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болажонлар тарбияланади, – дейди, “Болалар шаҳарчаси” директори Покиза Аҳмеджонова. Бунда, Конституциямизнинг 64-моддасида белгиланган давлат ва жамият етим ва ота-она қармоғидан маҳрум болаларга ғамхўрлик кўрсатиши, уларнинг таълим-тарбиясига ёрдамлашиши ҳақидаги норма ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилади

Тадбир сўнгида адлия бошқармаси ходимлари томонидан “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиларига совғалар улашилди.

Учрашувда Конституциямизни ёш авлод онгига сингдиришга қаратилган кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди.