Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 28 ноябрдан 5 декабргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 20 ноябрдаги 51-Б-сонли «Радиотехник ва электрон буюмлар ишлаб чиқариш‎ ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2735 (2015 йил 9 декабрдан кучга кирди).

2. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 30 октябрдаги 6, к-8-сонли «Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2736 (2015 йил 9 декабрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти корхоналари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 878, 2000 йил 22 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 24 августдаги 274-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март), «Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2205-1, 2012 йил 16 ноябрь) қарорлари.

Адлия вазирининг 2015 йил 26 августдаги 276-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.

III. Бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди:

1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 10 июлдаги 251-сонли «2015/2016 ўқув йили қабули жараёнида ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар комиссиялари раислари ва дастурларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва қонун ҳужжатларига зид ҳужжат сифатида бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди.