Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Байрам муборак!


Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни қутлуғ сана – мамлакатимизнинг Асосий Қонуни – Конституция қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами билан муборакбод этади.

1.jpg

Асосий қонунимиз ҳуқуқий жиҳатдан мукаммаллиги, демократик принциплар, миллий қадриятлар ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига таянган ҳолда яратилгани учун ҳам юртимизда тинчлик ва миллатлараро тотувлик бардавом.

Муҳими, олий юридик мақомга эга Конституциямиз давлатимизнинг мустақил ва бўлинмаслигини, чегараларимиз дахлсизлигини, энг асосийси, инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканини ўзида ёрқин акс эттиради.

Яна бир бор Сизларни Конституциямиз байрами билан самимий муборакбод этамиз, бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин, хонадонларингиздан тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака аримасин.

Халқимиз омон, юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин!