Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги


Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Тиббиёт коллежида “Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш-демократии ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим шарти” мавзусида вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.P1190615.JPG

Давлатимиз раҳбари И.Каримов 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" номли маърузасида "Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири, бу - қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир. Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда. Айнан шунинг учун ҳам биз мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ислоҳотларнинг мазкур йўналишига алоҳида эътибор қаратганимиз бежиз эмас. Ана шундай ёндашув туфайли бу борадаги ишларницг кўлами, миқёси ва самарадорлиги кейинги ўн йилликда ниҳоятда кенгайиб, янги босқичга кўтарилганини кўп-кўп мисолларда кўриш мумкин", деб таъкидлаган эдилар.

Семинарда шулар ҳақида атрофлича сўз юритилди, истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ жамият ҳуқуқий онги ва маданиятини, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини, ҳуқуқий таълим ва тарбия тизимининг мустаҳкам қонунчилик асосларини белгиловчи қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини алоҳида қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июндаги "Ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштиришнинг Комплекс дастури тўғрисида"ги Қарори, 1997 йил 29 августда тасдиқланган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури", Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 майдаги "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, "Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури", Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яҳшилаш ҳақида" 1997 йил 25 июнь Фармони, "Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш" тўғрисидаги 1997 йил 6 октябрь Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги 2001 йил 4 январь Фармойиши шулар жумласидандир.P1190616.JPG

Бу борада муайян ҳуқуқий база яратилиши асносида жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ижтимоий муносабатларнинг, шу жумладан, шахс-жамият-давлат муносабатлари тизимининг янада юқори босқичда ривожланишига олиб келганлигини қайд этиш жоиз. Айниқса, давлат ва жамият ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштироки доирасининг кенгаяётганлиги, бунда фуқаролик жамияти институтлари, яъни сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг ҳам шахс сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини кафолатловчи, ҳам давлат ҳокимияти ва мансабдор шахслар устидан жамоат назоратини ўрнатувчи тузилма сифатидаги ўрни ва аҳамияти ошиб бораётганлигини кузатиш мумкин.

Семинарда, ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали сиёсий-ҳуқуқий фаол шахсни шакллантириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий нигилистик тенденцияларга барҳам бериш мумкин. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизда ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, дея таъкидлашди сўзга чиққанлар .