Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳуқуқ билимдонлари


Адлия бошқармаси томонидан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури асосида, мамлакатимиздаги юридик соҳага ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг эркин фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстириш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ҳамда “Обод турмуш йили”га бағишлаб, “Сиз қонунни биласизми?” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.BILD0649.JPG

Таъкидлаш керакки, мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида вояга етмаганлар ва ёшлар тарбияси, уларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш борасидаги ислоҳотларни ҳаётимизнинг бошқа соҳалари билан ўзаро чамбарчас боғланган, тизимли, босқичма-босқич амалга ошириладиган миллий дастури белгилаб олинди. Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатловчи қонунчилик асосларини яратиш ва ривожлантириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ зарур институционал тузилмаларни яратиш, ёшлар ҳуқуқий маданиятини ошириш ва соғлом авлодни тарбиялаш ҳамда ёшларга давлат томонидан ғамхўрликни кучайтириш каби йўналишларда Ўзбекистон тажрибаси халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилди.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади-ёшлар иқтидорини жамият манфаатлари йўлида тўла рўёбга чиқиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда кафолатлашга қаратилди. Эътироф этиш керакки, авлодларимиз амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини, ривожланаётган ижтимоий муносабатларни англаш, уларга мослашиш ва жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга интилади. Бу, ўз навбатида, ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг янги усул, шакл ва воситаларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шу жиҳатдан мазкур танлов ёшлар фаоллигини ошириш, иқтидорли ёшларни танлаш ва рағбатлантиришда алоҳида аҳамият касб этади. Ташкилотчилар томонидан икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган кўрик танлов ҳар йилгидан янгича йўналишда, ёшларнинг бевосита талаб ва таклифлари, уларнинг интилишларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва бойитилди.BILD0652.JPG

Танловнинг саралаш босқичида ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Унинг саралаш босқичи ҳам жойларда ёшларнинг фаоллигида ташкил этилди. Танлов “Таништирув” деб номланган шартдан бошланиб, унда гуруҳлар ўз иштирокчиларини ва таълим олаётган масканини ёшларга хос қарашлар билан таништириш, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўзларининг ҳуқуқий билимлари асосида баён этиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтиришга қаратилган таклифларни саҳналаштирилган кўринишлар ва кўргазмали қуроллар орқали намойиш этиш имконига эга бўлишди.

Беллашувнинг кейинги шартларида ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари йўналишидаги билимларини ўзаро синовдан ўтказишган бўлсалар, якуний шартда, жамоалар ташкилий қўмита томонидан берилган ҳуқуқий мавзулар асосидаги саҳнавий кўринишларини йиғилганларга намойиш этишди.