Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Галдаги вазифалар белгилаб олинди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Адлия вазири Н.Йўлдошев бошқарган мажлисда адлия органлари ва муассасалари томонидан, 2013 йилнинг 1-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.DSC00851.JPG

Мажлисда адлия органлари ва муассаслари томонидан ҳисбот даврида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Жумладан, 18 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 6 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди. 235 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Ҳудудий адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятига услубий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам амалий ишлар қилинди.

Тадбиркорлар фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда фаолиятни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, юридик хизмат фаолиятини яхшилаш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Қонунчилик ҳамда вазирлик ва идораларнинг норма ижодкорлиги фаолиятига услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида жойларда амалий семинарлар ташкил этилди.

Ҳайъат мажлисида айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди. Ижро интизоми борасида йўл қўйилган камчиликлар учун масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди.

Шунингдек, мажлисда Сирдарё ва Андижон вилоят адлия бошқармалари фаолиятини ўрганиш натижаси бўйича таҳлил якунларига оид масалалар муҳокама этилди. Таъкидланганидек, мазкур адлия бошқармалари томонидан фаолият самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилгани ҳолда айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган. Иш режаларини тузиш, юридик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, ўтказилган ўрганишлар бўйича таъсир чораларини қўллаш, адвокатура фаолиятини такомиллаштириш борасидаги ишлар танқидий жиҳатдан атрофлича таҳлил этилди. Йиғилишда соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда камчиликларни бартараф этиш борасида масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.DSC00777.JPG

Ҳайъат раиси томонидан мажлисда жорий йилда ҳам қонун ижодкорлиги, вазирлик ва идораларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятига услубий ёрдам кўрсатиш, давлат органларининг ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, юридик касб-ҳунар таълим битирувчилари бандлигини таъминлаш, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, адлия органлари ва муассаларининг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш йўналишини такомиллаштириш, юридик хизмат соҳасида қонунийликни таъминлаш, “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 2013 йилги устувор вазифаларни амалга оширилиши бўйича қилиниши лозим бўлган вазифлар юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

Мажлисда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.