Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

МУКАММАЛ ҚОНУНЧИЛИГИМИЗ АСОСИ


Адлия вазирлигида қутлуғ сана – мамлакатимизнинг Асосий Қонуни – Конституция қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

1.jpg

Адлия вазири М.Икрамов таъкидлаганидек, мустақиллик йилларида жамият ва давлат бошқарувини модернизациялаш ҳамда янгилаш, ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришда энг муҳим эътибор, аввало, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилди.

Асосий қонунимиз ҳуқуқий жиҳатдан мукаммаллиги, демократик принциплар, миллий қадриятлар ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойилларига таянган ҳолда яратилгани учун ҳам юртимиз тинч ва халқимизнинг турмуши фаровон.

Муҳими, олий юридик мақомга эга Конституциямиз давлатимизнинг мустақил ва бўлинмаслигини, чегараларимиз дахлсизлигини, энг асосийси, инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканини ўзида ёрқин акс эттирди.

1.jpg

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Конституциясининг қоидалари мамлакатимизда ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ифодалаган ҳолда тизимли равишда ривожлантириб борилмоқда.

Ватанимизнинг ҳаёт тарзини, бугуни, келажагини белгилаб берган бу улуғ манбаа халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари билан биргаликда миллий қадрият ва анъаналаримизни ҳам ўзида ифода этган. Муҳими, олий юридик мақомга эга Конституциямиз давлатимизнинг мустақил ва бўлинмаслигини, чегараларимиз дахлсизлигини, энг асосийси, инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканини ўзида ёрқин акс эттирди.

Ўтган тараққиёт йиллари Ўзбекистонимиз учун хорижий давлатлар билан самарали сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик йиллари ҳам бўлди. Мамлакатимизнинг минтақа ва халқаро майдондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш бўйича бир қанча муҳим ташаббуслар изчиллик билан амалга оширилди.

1.jpg

Ватанимизнинг ҳар бир фуқароси мамлакатимиз Конституциясининг охирги нашрини қўлига олиб, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг маъно-мазмунини таҳлил қилса, юртимизда янгиланиш жараёнларининг нечоғли босқичма-босқич амалга оширилаётганини яққол англаши мумкин.

Бир сўз билан айтганда, Конституция асосида халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи қонунлар қабул қилишнинг “ўзбекона” тизими шаклланди, дейиш учун барча асослар мавжуд.

Мустақилликнинг 24 йиллиги байрами арафасида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги самарали фаолияти учун бу йил мукофотланган адлия тизими ходимлари сони 9 нафарни ташкил этгани, шундан 2 нафар ходимларнинг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” Фахрий унвони билан тақдирланганликлари адлия органлари ва муассасалари ишига берилган муносиб рағбатдир.

1.jpg

Тадбирда тақдирланганларга юксак давлат мукофотлари топширилди, шунингдек, меҳнатда намуна кўрсатган ходимлар вазирликнинг “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирландилар, ходимларга мартаба даражалари берилди.

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар қайд этишганидек, мамлакатимизнинг турли жабҳаларида эришилган барча ютуқларида Адлия органларининг ҳам бош қонун ижодкори, мустақил давлатимизнинг ҳуқуқий ҳимоячиси сифатида муносиб ўрни бор. Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бундан кейин ҳам белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажаришда бор билим ва маҳоратларини ишга солишни таъкидладилар.