Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 21 ноябрдан 27 ноябргача бўлган маълумотни эълон қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 2 ноябрдаги 25-мҳ, 21-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 23 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2731 (2015 йил 30 ноябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 9 ноябрдаги 126-сонли «Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2732 (2015 йил 1 мартдан кучга киради).

3. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 11 ноябрдаги 138-мҳ-сонли «Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2733 (2015 йил 30 ноябрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 105, 99, 2015/10-9, 01-02/8-42-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2436-4 (2015 йил 30 ноябрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сонли «Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 26 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2734 (2015 йил 30 ноябрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тасдиқланган Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртасини ўтказиш, суғурта тўловлари бўйича транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш, суғурта пулларини аниқлаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги қоидалар (рўйхат рақами 27, 1994 йил 1 март).

Адлия вазирининг 2015 йил 11 ноябрдаги 343-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжат қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.