Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 14 ноябрдан 20 ноябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2015 йил 19 октябрдаги 107-сонли «Ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида‎»ги буйруғи.

2015 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2729 (2015 йил 23 ноябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 6 ноябрдаги 97, 135-В-1-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта банкда ҳисобрақамлар очиш ва улардан тўловларни амалга ошириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 864-1 (2015 йил 23 ноябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 91-сонли «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 932-3 (2015 йил 23 ноябрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 92-сонли «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2730 (2015 йил 23 ноябрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 ноябрдаги 590-сонли «Контрактларни мустақил экспертиза қилувчи ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиб борувчи консалтинг фирмаларни аккредитация қилиш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 481-5 (2015 йил 23 ноябрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 ноябрдаги 589-сонли «Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1472-2 (2015 йил 23 ноябрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 ноябрдаги 591-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари, синов (ўлчаш) лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, метрологик хизматлар ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1596-4 (2015 йил 23 ноябрдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 5-мб-сонли «Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2251-2 (2015 йил 23 ноябрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Тижорат банкининг ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 559, 1998 йил 2 декабрь), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимча (рўйхат рақами 559-1, 2013 йил 29 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 13 августдаги 265-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларга бир нечта банкда ҳисобрақамлар очиш ва улардан тўловларни амалга ошириш тартиби (рўйхат рақами 864, 2000 йил 5 январь).

Адлия вазирининг 2015 йил 17 ноябрдаги 347-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби (рўйхат рақами 932, 2000 йил 5 июнь), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 932-1, 2002 йил 27 март), (рўйхат рақами 932-2, 2013 йил 23 сентябрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 19 ноябрдаги 348-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкармасининг ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартизация, метрология ва сертификация маркази томонидан тасдиқланган Контрактларни мустақил экспертиза қилувчи ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиб борувчи консалтинг фирмаларни аккредитация қилиш тартиби (рўйхат рақами 481, 1998 йил 25 август), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 481-1, 2001 йил 5 июль), (рўйхат рақами 481-2, 2003 йил 11 июль), (рўйхат рақами 481-3, 2007 йил 19 июнь), (рўйхат рақами 481-4, 2013 йил 6 март).

Адлия вазирининг 2015 йил 19 ноябрдаги 350-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

5. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг «Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1472, 2005 йил 20 апрель), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1472-1, 2007 йил 20 июнь).

Адлия вазирининг 2015 йил 19 ноябрдаги 351-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

6. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари, синов (ўлчаш) лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, метрологик хизматлар ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1596, 2006 йил 17 июль), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1596-1, 2013 йил 8 май), (рўйхат рақами 1596-2, 2014 йил 5 сентябрь), (рўйхат рақами 1596-3, 2015 йил 27 март).

Адлия вазирининг 2015 йил 19 ноябрдаги 352-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.