Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 7 ноябрдан 13 ноябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 15 октябрдаги 43-6-сон «Металларга совуқ ишлов беришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида‎»ги буйруғи.

2015 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2726 (2015 йил 16 ноябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 29 октябрдаги 94-сон «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1882-4 (2015 йил 27 ноябрдан кучга киради).

3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 29 октябрдаги 95-сонли «Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртасини ўтказиш, суғурта тўловлари бўйича транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш, суғурта пулларини аниқлаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги қоидаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 27-1 (2015 йил 27 ноябрдан кучга киради).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 9 ноябрдаги 2015-33, 136-мҳ, 337-В-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 13 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2727 (2016 йил 16 февралдан кучга киради).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 4-мб-сонли «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 13 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2728 (2016 йил 1 январдан кучга киради).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Банклар ва уларга алоқадор шахслар ўртасида ўтказиладиган операциялар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 556, 1998 йил 2 декабрь), шунингдек унга қўшимчалар (рўйхат рақами 556-1, 2009 йил 27 февраль).

Адлия вазирининг 2015 йил 5 августдаги 255-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 557, 1998 йил 2 декабрь), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 557-1, 2000 йил 11 август), (рўйхат рақами 557-2, 2000 йил 30 август), (рўйхат рақами 557-3, 2003 йил 10 декабрь), (рўйхат рақами 557-4, 2004 йил 10 ноябрь), (рўйхат рақами 557-5, 2006 йил 14 август), (рўйхат рақами 557-6, 2007 йил 20 март), (рўйхат рақами 557-7, 2009 йил 27 февраль).

Адлия вазирининг 2015 йил 5 августдаги 257-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.