Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Соҳибқироннинг адолат ва ҳақиқат ғоялари


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат юридик институти томонидан “Амир Темур сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.2967.jpg

Анжуман мавзуси йирик давлат арбоби, улуғ саркарда, мутафаккир Амир Темур таваллуди муносабати билан бу буюк сиймонинг ҳаёти ва ижоди адолатли давлат ва жамият қуриш, турмушнинг обод ҳамда фаровон бўлиши йўлига ҳамда комил инсонни тарбиялаш ишига бағишланганидан келиб чиқиб танланди.

Амир Темур давлатида давлат бошқаруви, ҳарбий интизом ва бошқарув масалалари, умуман, Амир Темур илмий меросининг ўрганганлик ҳолати ва унинг аҳамиятига бағишланган етакчи олимларнинг чиқишлари конференциянинг илмийлиги ва амалий аҳамиятини кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганларидек: “Темур тузуклари”дан унумли фойдаланиш бебаҳо манба ҳисобланади. Зотан, ўз тарихини, насл-насабини, меросини билмаган миллатнинг келажаги бўлмайди.

Шу боис ҳам, мазкур анжуманда асосий эътибор Амир Темур сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тутган ўрни ва аҳамиятига қаратилди.

Унда Амир Темурнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари, “Темур тузуклари” асарининг миллий қадриятлар тикланишида тутган ўрни ва аҳамияти, Амир Темур илмий меросида баркамол авлод талқини, фаровон турмуш ғоялари каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Сўзга чиққнлар, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган масала бўлиб, ҳуқуқий маданиятнинг асосини бой сиёсий-ҳуқуқий меросимиз ташкил этади. Ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун, айниқса ёшлар маънавияти, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксалтиришда “Темур тузуклари”да жамият, шахс, қонун масалаларида белгиланган ўгитларни ўрганиш ҳар жиҳатдан муҳим эканлигини таъкидладилар.

Зеро, қонун устуворлигини таъминлаш масалалари ўзбек давлатчилиги тарихида алоҳида ўрин тутгани ва амалда қўлланилгани бугунги кун учун ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади.

Соҳибқироннинг муҳим тарихий хизматларидан бири шуки, у ўз она юрти-Мовароуннаҳрни тор, биқиқ ҳолатдан кенг доирага олиб чиқиб, уни бошқа давлатлар билан яқиндан боғлаб, улар ўртасида ҳар тарафлама иқтисодий, тижорат ва бошка алоқаларни ўзаро манфаатли асосларда кучайтиришга катта эътибор берди. Турли мамлакатларни боғловчи савдо карвонлари бехатарлиги, осойишталигини таъминлаш, айниқса Буюк ипак йўли шуҳратини тиклаш борасида қилинган саъй-ҳаракатлар бу борада муҳим аҳамият касб этади. Натижада Шарқу-Ғарб, Жанубу-Шимол ўртасидаги элчилик, дипломатик ва савдо-тижорат муносабатлари янада кучайди, бу эса Темур давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий юксалишида ҳал қилувчи роль ўйнади. Амир Темур мохир дипломат сифатида қайси мамлакат билан алоқа боғлашга йўл тутса, у даставвал, икки ўртадаги ҳар бир масала, муаммони урушсиз, низоларсиз тинч, музокаралар йўли билан ҳал этишга интилган ва бошқа хукмдорларни ҳам шунга даъват этган.

Анжуманда ёш ҳуқуқшунослар Темурнинг адолат ва ҳақиқат ғояларига содиқлиги, унинг бу борадаги қарашлари ҳақида ўз фикрларини баён қилдилар. Салтанатни бошқаришда вазирларни, амирларни, вилоятлардаги девон ходимлари ва бекларни танлаш, уларни жой-жойига қуйишда номзодларнинг насл-насабига, ақл-фаросатига, халқпарварлигига, адолатпарварлигига, зийраклиги-ю, одамлар билан муомаласига катта эътибор берганлиги, Соҳибқирон фикрича, давлат ҳокимияти ўз ҳукмининг таъсирчанлиги ва адолат билан бошқарилишига таянмоғи кераклиги бугун ҳам катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида илмий таҳлиллар баён этилди.