Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ САЛОМАТЛИГИ-МИЛЛАТИМИЗ ФАХРИ


Сирдарё туманининг Бахт шаҳрида “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди вилоят бўлими ва Сирдарё тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими ҳамкорлигида фарзанд тарбияси, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида тиббий-ижтимоий жабҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш, оилалар тинчлиги ва фаровонлиги, инсон манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлаётир. Бу жараёнда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофазалаш, тиббиётнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Репродуктив саломатликни таъминлаш, соғлом авлодни дунёга келтириш учун етарли шарт-шароит яратиш борасида кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбирда тиббий маданиятни юксалтириш орқали аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш ҳамда миллат генофондини мустаҳкамлашга эришиш мумкинлиги қайд этилди.

– Фарзандларимизнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий етук авлод бўлиб улғайиши учун қулай шароит яратиш доимий эътиборда, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими раҳбари Юлдуз Усмонова. – Бу каби тадбирлар навқирон авлоднинг оилавий муносабатлар, турли иллатлар, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини англаб етишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан томонидан ўқувчи-ёшларга эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оила ва жамиятда соғлом турмуш тарзини юксалтириш борасида тавсиялар берилди.

Таъкидландики, соғлом оиладагина соғлом фарзанд дунёга келади, соғлом ва маънавий баркамол фарзандлар миллатимиз генофонди учун жуда муҳимдир.