Янгиликлар
Фахрийлар шарафланди
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги ФҲДЁ органлари ҳамда давлат нотариал идораларида турли лавозимларда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан, халқ орасида алоҳида ҳурмат ва эътибор қозонган фахрийлар билан учрашув ўтказилди. Улар мамлакатимизда кенг нишонланаётган “9 май - хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан бошқарма раҳбарияти ва ходимлари томонидан қизғин муборакбод этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фахрийлар кенгаши раиси Э.Шерматов иштирок этиб, фахрийларни байрам муносабати билан Адлия вазирлиги раҳбарияти номидан табриклади.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи А.Тошқулов, адлия бошқармаси Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Маҳкамовнинг табригидан сўнг, фахрийларга адлия бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг, вилоят адлия бошқармаси фахрийлари Т.Дадабоев ва Г.Ёдгоровалар сўзга чиқиб, бошқарма раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда ўзлари томонидан босиб ўтилган иш фаолиятлари ҳақида тўхталиб ўтишди.