Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ЮРИДИК ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ


1.jpgСирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 2 февралда тасдиқланган “Сирдарё вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча давлат нотариал идоралар нотариуслари, стажёр нотариуслар ҳамда ФҲДЁ органлари мудирлари ва бошқа ходимлар билан 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ўтказиладиган семинар режаси”га асосан жойларда сайёр семинарлар ўтказилмоқда.

Шундай семинарлардан бири Сирдарё туман 2-сон давлат нотариал идорасида “Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби” ва “Кўчмас мулкларни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш, тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашга оид нотариал ҳаракатларни амалга ошириш” мавзуларида Сирдарё вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси, вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ермулккадастри” давлат корхоналари вакиллари иштирокида ўтказилди.

1.jpgМазкур семинардан кўзланган мақсад, амалиётда юзага келаётган айрим муаммоларни тегишли идоралар билан ҳамкорликда кенг ва атрофлича муҳокама қилиш ҳамда унинг ечимини топиш, давлат нотариал идоралари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган юридик хизматларнинг сифатини янада оширишга қаратилди.

Семинар йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида идоралараро кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш, вилоятда бу борада бир хил амалиётни жорий қилишга келишиб олинди.