Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 225-00-93

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 25 апрелдан 1 майгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 21 апрелдаги 108-мҳ, 11-сонли «Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2077-2 (2015 йил 4 майдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 8 апрелдаги 8-мҳ, 31-сонли «Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1898-2 (2015 йил 4 майдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 13 апрелдаги 29-сонли «Донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлар ҳавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 30 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2669 (2015 йил 4 майдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 28 апрелдаги 26, 34-сонли «Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 30 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2522-1 (2015 йил 4 майдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 10 апрелдаги 2015-02-сонли «Депозитарий ҳисоби ва ҳисобот бериш ягона қоидалари (стандарти)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 30 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 844-8 (2015 йил 4 майдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 448, 1998 йил 17 июнь), Ўзбекистон Республикасига қайтариш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 448-1, 1999 йил 11 май).

Адлия вазирининг 2015 йил 29 апрелдаги 124-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.