Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ватанпарварлик юрт учун жонфидоликдир


DSC02083.JPGТезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмокда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ана шу нуқтаи-назардан Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Ватанпарварлик Юрт тараққиёти учун хизмат қилишдир” лойиҳаси асосида таниқли ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчилар ва экспертлардан иборат Республика тарғибот гуруҳи ташкил этилди. Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича маърифий учрашувлар ўтказиш мақсадларини кўзлайди. DSC02083.JPG

Шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилоятида ташкил этилди. Унда ҳудуддаги мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, корхона, муассаса ҳамда ташкилотларнинг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари иштирокида Гулистон давлат унверситетининг катта мажлислар залида анжуман ўтказилди.

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, барча миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши, миллий қадриятлари ва маданий меросини асраб-авайлаши учун зарур шарт-шароит яратишга доир мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган.

Шунингдек, мулоқотда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, яқинда бўлиб ўтган Президент сайлови ҳамда унинг демократик тамойиллар асосида очиқ-ошкора ўтказилгани нафақат халқимиз, балки жаҳон жамоатчилиги томонидан ҳам эътироф этилгани хусусида аниқ мисоллар келтирилди, ўзаро фикр алмашилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.