Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Суд қарорлари ижросини таъминлаш


DSC02083.JPGСирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 2 февралда тасдиқланган “Сирдарё вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча давлат нотариал идоралар нотариуслари, стажёр нотариуслар ҳамда ФҲДЁ органлари мудирлари ва бошқа ходимлари билан 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида ўтказиладиган Семинар режаси”га асосан адлия бошқармаси ходимлари, фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари, барча туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари мудиралари иштирокида “Далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби” ва “Оталикни белгилаш ҳақидаги суд қарорларнинг ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммолар” мавзусида семинар ўтказилади.

Семинарда ФҲДЁ органлари томонидан далолатнома ёзувларини тиклашда ва оталикни белгилашда ҳамда бу борадаги суд қарорларининг ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммолар муҳокама қилинди.DSC02083.JPG

Шунингдек, суд идоралари билан ФҲДЁ органлари ўртасида ҳамкорликни янада жонлантириш, далолатнома ёзувларини тиклаш ва уларга ўзгартириш киритиш ҳамда оталикни белгилашда ҳамда бу борадаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан қарорларни қабул қилишда, қарор ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни ечимини топишга ва бир хил амалиётни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Шу каби семинарларни бошқа идоралар вакилларини таклиф этган ҳолда ўтказиш режалаштирилган.