Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 225-00-93

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

НАВРЎЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


DSC02083.JPGАдлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.

Миллий байрамимиз халқимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган, унинг руҳиятини, маънавий қиёфасини намоён этадиган азалий байрамдир.DSC02083.JPG

Наврўз шарофати билан ҳар биримизнинг қалбимиздан миллий ғурур ва ифтихор, азалий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва садоқат, бағрикенглик, Ватан тақдири ва келажагига дахдорлик сингари туйғулар мустаҳкам ўрин олди.

Наврўзнинг нурафшон кунларидаги эзгу тилакларимиз ушалсин, хонадонларимизни файзу-барака тарк этмасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин! Наврўзи олам тантаналари муборак бўлсин.