Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ОАВ ҳамда қонун ижодкорлиги


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳудудий адлия органлари томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда тизим олдида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.DSC02083.JPG

Жумладан, матбуот анжуманларининг навбатдагиси Сирдарё вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, шунингдек марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур тадбирда адлия бошқармаси томонидан 2014 йил мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, келажакдаги режалар муҳокама қилинди. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш борасидаги ишларни такомиллаштириш масалалари ўртага ташланди.

Таъкидлаганидек, Сирдарё вилоят адлия бошқармасига 2014 йил мобайнида жами 3046 та турли мазмундаги хат ва ҳужжатлар, 718 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Хат ва ҳужжатларнинг 3023 таси бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, барчасининг ижроси таъминланган. Фуқаролардан келиб тушган 481 таси шикоятлардан 99 таси жойларга чиқиб ўрганилган. Ушбу ариза ва шикоятларни ўрганиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 18 та тақдимнома ҳамда фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб судларга 131 та 4.023 млн. сўмлик даъво аризалари киритилган.

Шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефонлари”га тадбиркорлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамда фуқаролардан ҳисобот даврида жами 89 та мурожаатлар келиб тушган. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларнинг 75 таси қаноатлантирилган.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, шартномавий муносабатларни тартибга келтириш борасида вилоят адлия бошқармасининг саъй-ҳаракати билан 2014 йил давомида судларга жами 10 млрд. 960 млн. 682 минг сўмлик 1437 та даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 1037 та яъни, 7 млрд. 925 млн. 835 минг сўмлик даъво аризалари қаноатлантирилган.

Матбуот анжуманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан бошқарма томонидан олиб борилган ишлар, бу борада бошқа идоралар билан ҳамкорлик, “Ишонч телефони” фаолияти ва кўрилган чоралар юзасидан журналистларга батафсил маълумотлар берилди.

DSC02083.JPGМаълумки, адлия идораларининг асосий вазифаларидан бири жамият аъзоларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришдан иборатдир. Ушбу йўналишдаги ишларни олиб боришда эса ОАВнинг ўрни ва аҳамияти жуда муҳимдир.

Эътироф этилишича, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, айниқса, ёшларнинг конституцияга оид билимларини мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари тизимли равишда ташкил этилмоқда.

Анжуманда адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар масъул ходимлари томонидан тайёрланаётган материалларнинг сифати ва таъсирчанлигини янада ошириш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида самарадорликни янада ошириш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди.

Тадбир сўнгида вилоят адлия бошқармаси томонидан бундан буён ҳам тарғибот тадбирларини амалга оширишда ОАВнинг барча турларидан самарали фойдаланиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ҳамкорликдаги вазифалар ўзаро келишиб олинди.