Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Сайловга оид ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш ва участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси эксперти, адлия бошқармаси, фуқаролик жамияти шаклланиши мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими, Олий таълим муассасаси вакиллари, туман (шаҳар) участка сайлов комиссиялари аъзолари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

DSC02083.JPGТадбирда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қонунчилиги, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларининг тутган ўрни, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнидаги ўрни, сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли, овоз бериш (муддатидан олдин овоз бериш) жараёнини қандай ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қонуний тизимни тушунтириш масалалари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Таъкидланганидек, сайловларни ташкил этиш ва уни ўтказишда Конституция ва қонунларимизнинг сайлов ҳуқуқига оид норма ва принципларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Чунки, ушбу нормалар сайловларнинг умумэътироф этилган моҳияти ва тартиб-қоидаларини ўзида мужассам этади. Конституция ва қонунларимизда сайлов ўтказишнинг асосий демократик принциплари ўз аксини топганлиги, ўз навбатида асосий конституциявий принциплардан бири бўлган “халқ ҳокимиятчилиги”нинг амалда чуқур тадбиқ этилишининг ҳуқуқий кафолати ҳисобланади.