Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти асоси


DSC02083.JPGСирдарё вилояти адлия бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўлланилиши мавзуида семинар ташкил этилди.

Унда вилоятдаги давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юридик хизмати ходимлари, соҳага дахлдор мутахассислар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, ушбу масалага миллий қонунчилигимизда алоҳида ўрин берилган. Хусусан, Конституциямизнинг 35-моддасида белгилаб қўйилганидек, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Семинарда қайд этиганидек, бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, 2014 йил 4 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни кучга кирди.DSC02083.JPG

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши, мамлакатимизда демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришга қаратилган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаётимизга жорий этилаётган демократик ўзгариш ва ислоҳотларнинг амалий натижаларини намойиш этди.

Семинарда мазкур қонуннинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунидан фарқли томонлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун нормалари ва қоидалари негизида ҳамда ривожланган хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилган ҳолда ишлаб чиқилди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди. Зеро, ҳар бир мурожаатнинг ваколатли давлат органи томонидан ўз вақтида ва холисона ўрганилиши жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.