Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 225-00-93

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 31 январдан 6 февралгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 23 январдаги 01-02/8-06-сонли «Божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 2 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 391-1 (2015 йил 9 февралдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 2 февралдаги 5-сонли «Ўсимлик (пахта) ёғи учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкасини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2115-1 (2015 йил 9 февралдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 21 январдаги 3-сонли «Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-4 (2015 йил 9 февралдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 29 январдаги 01/27-26/02, 87-сонли «Ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1640-1 (2015 йил 9 февралдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 01/27-26/30-сонли «Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (3-сон РХМС) «Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2652 (2015 йил 9 февралдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1830-1 (2015 йил 9 февралдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 7 январдаги 1-сонли «Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2653 (2015 йил 9 февралдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. «Ўсимлик (пахта) ёғи учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкасини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 2115, 2010 йил 23 июнь).Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 35-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. «Ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 1640, 2006 йил 
14 ноябрь).Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкинибошқариш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополияданчиқариш, рақобат ва тадбиркорликниқўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 37-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.