Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ҳуқуқни қўллаш жараёни


DSC02083.JPGМаҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти муҳим аҳамият касб этиши, зеро бу мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш учун йўл очиб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида давлат сиёсатини юритишга ёрдам беради.

Бу борада Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари иштирокида амалий семинар машғулоти ўтказилди

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисида” Низомга асосан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш бўйича киритилган ўзгартиришлар бўйича қатнашчиларга тўлиқ тушунтириш берилди. DSC02083.JPG

Шу билан бирга, бугунги кунда жамиятимизда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш республикамизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг пировард мақсади, мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, қонунларни тўғри қўллаш ҳамда ҳуқуқни тадбиқ этиш самарадорлигини ошириш ҳозирги давр талаби ҳисобланиши таъкидланди.

Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Зеро, бу мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш учун йўл очиб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида давлат сиёсатини юритишга ёрдам беради.