Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида фаолиятга доир 93 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан 18 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди. 3775 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари, 297 та халқаро шартнома лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 317 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига олинди.

Судларга киритилган 111 миллиард сўмдан ортиқ даъво аризалар қаноатлантирилди. Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилди. 3700 нафардан зиёд фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича 56 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари таъсирчанлигини ошириш, қонун ҳужжатлари маълумотлар миллий базасини такомиллаштириш, уни доимий равишда янгилаб боришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Ҳозирда “Lex.Uz” тизимида 33 мингдан ортиқ ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилган.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси бўйича 23 та қонун ҳужжатлари, шу жумладан 7 та қонун лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Бевосита вазирлик ташаббуси билан қонунчиликни такомиллаштириш ва айрим соҳаларга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган бир қатор норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши таъминланди.

Тизимда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва назорат фаолияти самарадорлигини таъминлаш мақсадида амалиётдаги тажриба мукаммаллаштирилиб, соҳа ва минтақа кесими бўйича жойлардаги адлия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларга услубий ёрдам кўрсатиш бўйича самарали механизм жорий этилди.

Амалга оширилаётган ишларнинг асосий мақсади, халқимизга юридик хизмат кўрсатиш сифатини оширишдир. Шу нуқтаи назардан ФҲДЁ органлари ва давлат нотариал идораларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, фуқароларнинг вақти ва маблағини тежашга қаратилган қулайликлар яратилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари давлат нотариал идоралари учун қўшимча нотариусҳамданотарус ёрдамчиси штат бирликлари жорий этилди.

Қонун ижодкорлиги, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, суд-ижро ишлари, тадбиркорлик, шартномавий ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таълим йўналишида амалга оширилган ишлар самараси салмоқли бўлди.

Мажлисда ўтган йил давомида бажарилган ишлар таҳлил қилиниши баробарида айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид қилинди. Жумладан, жойларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги борасидаги ишларини мувофиқлаштиришда талабчанликни янада кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди. Ижро интизомини мустаҳкамлаш, фаолиятни тизимли равишда режалаштиришни амалга ошириш, назорат ва мониторинг тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, муаммоларни келтириб чиқараётган сабаб ҳамда шароитларни аниқлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Мажлисда Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамаси ўтган йил якунлари ва жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига бағишланган маърузаси ҳамда Олий Мажлис Сенати биринчи мажлисидаги нутқи, шунингдек Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор йўналишларни қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш жараёнида самарали татбиқ этишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.