Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ватан ҳимоячилари шарафланди


DSC02083.JPGПрезидентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 9 декабрда қабул қилинган “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан, Мирзаобод туман ҳарбий қисмда ёшлар, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, тиббиёт ходимлари, виолоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, давлат нотариал идора нотариуслари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг ҳарбийлар билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ихчам, тезкор ва пухта жанговар тайёргарликка эга миллий армияни шакллантириш йўлидаги туб ислоҳотлар юксак самаралар бераётир. Натижада, юртимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва фуқаролар хавфсизлиги тўла таъминланмоқда.

DSC02083.JPGҲарбий хизматчиларни тайёрлаш мамлакатимизда олиб борилаётган кадрлар сиёсати билан бевосита боғлиқ бўлиб, ҳарбий хизматчиларни амалиёт учун тайёрлаш уларга замон талаблари даражасида фан ва техниканинг ютуқларидан мукаммал фойдаланган ҳолда таълим-тарбия беришни тақозо этади. Шунинг учун, Ватан ҳимоясини ўзи учун касб сифатида танлаганларнинг ҳарбий тайёргарлиги ҳамда касбий тарбиясига илмий нуқтаи назардан ёндашиш нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга эга масала ҳисобланади.

Тадбирда Ватан ҳимоячиси бўлишдек олижаноб ишга ўзини бағишлаб, Қуролли Кучларимиз сафида фидокорона хизмат қилаётган мард, жасур ўғлонларни вояга етказган ота-оналарга миннатдорчилик билдирилди.

Учрашувда ҳарбий хизматчилар эришаётган ютуқлар, ҳарбий билим ва кўникмаларни қай даражада эгаллаётганлиги, ҳарбийларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида гапириб беришди.

Ватан ҳимоячиларини шарафлашга бағишланган бундай тадбирлар барча туман ва шаҳарларда бўлиб ўтмоқда.