Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Янги йилингиз муборак бўлсин!


DSC02083.JPGСаноқли кунлардан сўнг янги йилни қарши оламиз. Обод ва тинч юртга байрамлар ярашади, дейишади. Ҳақ гап. Ўзбекистонимизда ҳар бир шодиёна кўтаринки руҳда нишонланади. Қолаверса, янги — 2015 йилга ҳам ана шундай кўтаринки кайфият билан пешвоз чиқишга тўла ҳақлимиз.

Муҳтарам Юртбошимиз “Кексаларни эъзозлаш йили” дея ном берган янги йилимиз юртимизга тинчлик, осойишталик ҳамда фаровонлик, ҳар бир оилага файз ва қут-барака, фарзандларимизга камолот олиб келсин!

Сизларга мустаҳкам соғлик, шоду-ҳуррамлик, бахт-саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.

Истиқлол йўлимиз ёруғ, халқимиз омон, юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин!