Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Идоралараро комиссия мажлиси


DSC02083.JPGОдам савдосига қарши курашиш бўйича Сирдарё вилоят Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги қарори билан тасдиқанган "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора — тадбирлар дастури"нинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда одам савдосига қарши курашиш ва уни олдини олишда ҳамда фуқароларимизни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

DSC02083.JPGСирдарё вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят Идоралараро комиссияси раиси О.Ашурматов,"Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Ф.Муҳаммеджанова, Республика Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Б.Абдувахидов, Сирдарё вилояти прокурори Я.Очилов, шунингдек, одам савдосига қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти идоралараро комиссиясининг ишчи гуруҳ аъзолари, туман-шаҳар ҳудудий комиссиялари раислари, аъзолари ҳамда туман-шаҳар прокурорлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида вилоятда одам савдосига қарши курашишга қаратилган қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича маълумот берилиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан мақсадли йўналишлар белгилаб олинди.