Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Эртамиз бугундан бошланади


DSC02083.JPGГулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида Конституциянинг ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етишидаги аҳамиятига бағишланган “Эртамиз бугундан бошланади” мавзусида учрашув ташкил этилди. Тадбирда малакали ҳуқуқшунослар, педагог ходимлар, “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Конститутициямизнинг мамлакатимиз суверенитетини мустаҳкамлаш, миллий давлатчилигимизни шакллантириш, юртимизда кенг қамровли ислоҳатларни амалга ошириш, халқимизнинг турмуш фарвонлигини юксалтиришдаги аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.

DSC02083.JPGИштирокчилар томнидан Конституция асосида биз тинчлик-осойишталик, бунёдкорлик, аҳиллик, бағрикенглик, меҳр-оқбат ҳукмронлик қилаётган одилона сиёсат юритилаётган ҳамда тенглар ичра тенг озод юртда яшаётганимиз эътироф этилди. Айниқса, истиқбол эгалари бўлган ёш авлоднинг ҳеч нарсадан кам бўлмасдан, эмин-эркин ўсиб-улғайишлари, уларнинг кучли, билимли ва албатта бахтли авлод бўлиб етишишларида Конституцямиз муҳим ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилаётир.

- Истиқлолимиз шарофати билан барча қулайликларга эга, замонавий талабларга жавоб берадиган муассасамизда 100 нафарга яқин турли сабабларга кўра ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болажонлар тарбияланади, – дейди “Болалар шаҳарчаси” директори Покиза Аҳмеджонова. Бунда, Асосий Қомусимизнинг 64-моддасида белгиланган давлат ва жамият етим ва ота-она қармоғидан маҳрум болаларга ғамхўрлик кўрсатиши, уларнинг таълим-тарбиясига ёрдамлашиши ҳақидаги норма ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилаётир.

Учрашувда Конституциямизни ёш авлод онгига сингдиришга қаратилган кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди.