Янгиликлар
03
Конституция – менинг тақдиримда
Гулистон шаҳар 6-сон умумтаълим мактабининг мажлислари залида Никоҳ уйи мудираси, Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вакиллари, ҳуқуқшунос ва бошқа мутахассислар иштирокида “Конституция – менинг тақдиримда” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Конститутициямизнинг мамлакатимиз суверенитетини мустаҳкамлаш, миллий давлатчилигимизни шакллантириш, юртимизда кенг қамровли ислоҳатларни амалга ошириш, халқимизнинг турмуш фарвонлигини юксалтиришдаги аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.
Тадбирда, Конституция асосида биз тинчлик-осойишталик, бунёдкорлик, аҳиллик, бағрикенглик, меҳр-оқбат ҳукмронлик қилаётган одилона сиёсат юритилаётган ҳамда тенглар ичра тенг озод юртда яшаётганимиз эътироф этилди. Мана шундай улуғ неъматни оғишмай амалга ошириб, унинг барча имкониятларидан фойдаланишимизда эса Конституциямизнинг ҳаётбахш қудрати ҳамроҳ бўлмоқда.