Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2014 йил 23 июлда тасдиқланган “Нотариат соҳасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш, шунингдек, бу соҳада коррупция ҳаракатларига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси”нинг 1-банди ижроси юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармасида “Аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

DSC02083.JPG

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тижорат банклари, кадастр хизмати органлари вакиллари, адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асосий воситаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда жамият аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳисобланиши, бу борада ҳуқуқ идоралари ўртасида тузилган меморандумлар ўз самарасини бераётганлиги, ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқлиги, шахснинг сиёсий фаоллиги, унинг чинакам фуқаролик муносабати, демократик ислоҳотларга интилувчанлиги, кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди.
DSC02083.JPG

Айна шу мақсадларни рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар ўртасида 2012 йил декабр ойида имзоланган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалитиришга, қонунийликни таъминлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича меморандумлар юртимизда қонунийликни таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда.

Давра суҳбати конструктив мулоқот, фикрлар ва тажриба алмашуви руҳида ўтди. Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида демократия, демократик ислоҳотлар, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти, сиёсий ва фуқаролик фаоллигини ошириш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш йўлида изчил ҳаракатлар ва қабул қилинаётган чоралар тўғрисида батафсил ахборотлар берилди ҳамда фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.