Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Фойдали амалий семинар


Xалқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси томонидан “2014 йилда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури”га мувофиқ вилоят сайлов комиссияси аъзолари, вилоятда ташкил этилган xалк депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи 50 та округ сайлов комиссиялари раислари ҳамда оммавий аxборот воситалари вакиллари иштирокида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича амалий семинар ўтказилди.

Вилоят сайлов комиссияси раиси А.Тошқулов амалий семинарни очар экан, ўз сўзида округ сайлов комиссиялари раислари Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги билан яна бир карра тўлиқ танишиб чиқишлари зарурлиги, уни амалда қўллашлари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартибига қатъий риоя этишлари зарурлиги тўғрисида тўxталди. Ўзбекистон Республикасининг “Фукаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига, миллий сайлов қонунчилигимиз билан мустаҳкамланган очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига риоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги масалаларга алоҳида урғу берди.

Шунингдек, белгиланган дастурга мувофиқ бугунга қадар вилоят сайлов комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил аxборот берди ва галдаги вазифалар xусусида тўxталди.

Вилоят сайлов комиссияси раисининг ўринбосари У.Шодиевнинг округ сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ҳақидаги чиқиши савол-жаволарга бой бўлди. Вилоят сайлов комиссиясининг аъзоси Г.Расулова семинар иштирокчиларига сайлов конунчилиги ва уларга киритилган қўшимча ҳамда ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Вилоят сайлов комиссиясининг котиби Э.Бўриев округ сайлов комиссияларида ҳужжатлар билан ишлаш масаласига тўxталди.

Вилоят сайлов комиссиясининг бўлиб ўтган бешта йиғилишида сайловга пуxта тайёргарлик кўриш ва уни муваффақиятли ўтказиш билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди. Худудда округ чегаралари ва манзиллари аниқланиб, матбуотда эълон қилинди.

Амалий семинар катнашчилари Гулистон шаҳридаги қурилиш касб-ҳунар коллежида жойлашган 5-Бунёдкор сайлов округи фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш, учрашувлар жадвалига риоя этиш, номзодлар учун тенг шароит яратиб бериш, сайлов билан боғлиқ тадбирларнинг очиқлиги ва шаффофлигига эришиш, сайловни молиялаштириш масалаларига оид кўплаб саволларга вилоят сайлов комиссияси аъзолари жавоб бердилар.

Семинар якунида катнашчиларга округ сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ материаллар ва бошқа ҳужжатлар намуналари тарқатилди.