Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган 2013-2014 йилдаги “Энг яхши нотариал идора” ва “Энг яхши ФҲДЁ органи” кўрик –танлови якунланди.

DSC02083.JPG

Уч босқичдан иборат кўрик-танловда шу нарса маълум бўлдики, барча нотариал идора ва ФҲДЁ бўлимлари ихтиёридаги бинолардан фойдаланиш аҳволи яхшиланди;

- идоралар ҳудудлари тозаланиб, ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари амалга оширилди;

- иш юритиш жараёни яхшиланишига эришилди. Бунда асосий эътибор, иш юритув ва ижро интизомини белгиланган йўриқнома ва тартиблар асосида ташкил этишга қаратилди. Барча идораларда тасдиқланган номенклатура асосида ҳужжатлар йиғмажилдлари шакллантирилди.

- ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш сифатини яхшилаш мақсадида, тайёрланган ҳужжатларнинг электрон матнлари яратилиб, 46 376 та нотариал ва 784 736 та ФҲДЁ ҳаракатлари бўйича маълумотлар электрон рўйхатлар базасига киритилди.

- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий манбаларини назорат ҳолатида сақланиши таъминланди. Қонун ҳужжатлари миллий базаси «Lex.uz» дастурига уланиши ва фойдаланиши ташкил этилди.

- идоравий архивлар иши амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилиб, улар ўт ўчириш, чанг ютгич, норвон, намлик ва харорат ўлчаш, ташвишгоҳ, стеллаж, иш столи, стол чироғи каби зарурий воситалари билан таъминланди.

- Архивда сақланаётган ҳужжатлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг барчаси типографик усулда йиғмажилд шаклига келтирилди.

- Нотараил ва ФҲДЁ ҳаракатларини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши ўрганиб чиқилиб, уларда аниқланган камчиликларни бартараф этилиши таъминланди.

Танловнинг якуний қисми Гулистон шаҳар Никоҳ уйи биносида бўлиб ўтди. Кўрик-танловда яхши натижаларга эришган давлат нотариал идора нотариусларидан Гулистон шаҳар 7-сон ДНИ нотариуси Мастура Эминова фахрли биринчи, Янгиер шаҳар ДНИ нотариуси Ҳалима Шодиева иккинчи, Оқолтин туман ДНИ нотариуси Нодира Тошхажаева учинчи ўринга муносиб деб топилдилар.

Шунингдек, ФҲДЁ бўлим мудираларидан Сирдарё туман 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Манзура Акрамова биринчи, Сирдарё туман 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Мамлакат Каримова иккинчи, Боёвут туман ФҲДЁ бўлими мудираси Лола Муратова учинчи ўринларга сазовар бўлишди.

Ғолиблар махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.