Yangiliklar
Юридик шахсларни йирик солиқ
тўловчилар тоифасига киритишнинг
мезонларини белгилаш тўғрисидаги
НИЗОМ
“ЮРИДИК ХИЗМАТ УЧУН БИР КУН”
шиори остида учрашувлар ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат ташкилотлари ва муассасаларида хизмат кўрсатаётган юридик хизмат ходимларини муаммоларини ва фаолиятда учраётган камчиликлари юзасидан “Юридик хизмат учун бир кун” шиори остида тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар 15 октябрь кунидан 5 ноябрь кунига қадар туман (шаҳар) адлия бўлимларида бўлиб ўтди. Учрашувларни адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Д.Бурхонов ҳамда бўлим етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқуловлар томонидан олиб борилди.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон пахта хирмони тўлишига ҳисса қўшмоқда
Сирдарё вилояти юридик коллежига иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Марказий банки ҳамда вилоят бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ўртасида хамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
Унга кўра ҳар ойнинг учинчи ҳафтаси душанба кунида томонлар “Навбатсиз кун” акциясини ўтказади.
Муҳтарам Президентимизнинг “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят ҳокимлигининг тегишли қарорига асосан вилоятдаги 8 та туманда 16 та обод қишлоқлари ташкил этилиб, Фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг Дастури қабул қилинди.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар ва уларинг ечими юзасидан минтақавий семинар ташкиллаштирилди.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг ташаббуси билан “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар” мавзусида семинар ташкиллаштирилди. Ушбу семинарни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи Абдумутал Дадажонов бошқариб борди.
Ўзбекистон баскетбол федерацияси Президенти-Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг ташаббуси билан Республика бўйлаб баскетбол лигасини ташкил этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган эди.
Мусулмон оламининг улуғ айёми-Қурбон ҳайити арафасида Ховос тумани марказида жойлашган янги жомъе масжиди қурилиб фойдаланишга топширилди.
Маросимда вилоят ҳокимнинг биринчи ўринбосари М.Эшматов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ҳамда вилоят бош Имом ҳатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров ҳамда туман оқсоқоллари иштирок этди.
Тадбир давомида адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов келгусида ушбу масжид халқимизга хизмат қилиши мақсадида масжидини фаолият юритиши билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни масжид имоми Абдуғаффор Мухаммадиевга тантанали тарзда топширди.