Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

31
Билиб_қўйган_яхши

Август ойи учун ойлик иш ҳақи тўловини бугун - 31 август амалга ошириш мумкин

31
Кун тарихи

31 август (1991 йил)

30
БИЛАСИЗМИ?

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

30
Сайлов_2021

Сайлов_2021

30
“Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” мавзусидаги ижодий танлов ғолиблари тақдирландилар

Бугун мамлакатимизнинг барча жойларида юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётганлиги юртдошларимиз қалбига кўтаринкилик бағишлаб, шу муқаддас Ватандан, эришаётган ютуқларидан фахрланиш туйғуларини оширмоқда.

30
Адлия бошқармаси ва унинг тизимида самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотландилар

Мустақиллик - бу ҳуқуқ, мустақиллик ҳеч кимга қарам бўлмаслик, ўз ишини ўзи ҳал этиш, эркин яшаш, эркин нафас олиш, энг муҳими кенг имкониятлар демакдир.

28
“Мустақил ватан барчамизники” шиори остида автомобиллар учун тайёрланган махсус стикерлар адлия ходимлари томонидан намунали ҳайдовчиларга туҳфа қилинди

Мамлакатимизда мустақиллик шукуҳи кезмоқда. Барча юртдошларимиз халқимизнинг асрий орзуси бўлган муборак истиқлолнинг 30 йиллигини зўр шоду хуррамлик билан қарши олмоқдалар. Мустақиллик, ҳурлик айёми кўнгилларга ўзгача фараҳ, завқ-шавқ улашмоқда. Зотан мустақиллик бебаҳо ва буюк неъматдир.

28
Адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Оқолтин туманида сайёр қабул ўтказилди

Оқолтин туманида Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда “Мустақиллик”, “Обод”, “Тошкент”, “Янги ҳаёт” маҳалларида истиқомат қилаётган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

28
Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан тарғибот тадбири ўтказилди

     Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси намоён бўлади.

     Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 1-сонли умумтаълим мактабида шаҳардаги мактаб директорлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири Сайлов қонунчилигига оид янгиликларни тушунтириш мақсадига қаратилди.

      Дастлаб тадбирда Сайлов кодексининг мазмун-*моҳияти батафсил тушунтирилиб, мазкур кодексга киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида кенг маълумотлар берилди.
     Шунингдек, мулоқот давомида янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, “Расмий статистика тўғрисида”ги, “Транспорт тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунлари ва уларнинг қабул қилишдан кўзланган мақсад ҳамда зарурати хусусида сўз юритилди.

    Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоблар берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.



     Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

28
Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони қабул қилинди.