Дата: 11.11.2014
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилинишида мухим мақсадлар қаторида оила фаровонлиги, ёш никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги саҳифамизда ҳам оила мустаҳкамлигини таъминлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида маълумот бермоқчиман.
Конституциянинг 63-моддасига асосан Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб берилган бўлиб, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Демак, мавзуимиз оила барпо этишдаги илк қадам, бевосита ёшларимиз яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органларига никоҳдан ўтиш учун ариза бериш билан бошланади, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасида “Никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади”. Узрли сабаблар бўлганда, алоҳида ҳолларда никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Оила кодексининг 53-моддасида мажбуран тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тартиби кўзда тутилган.
Маълумки, инсон бахт-саодати учун оила муҳим ўрин эгаллайди. Зотан, оила – бу яшаш муҳити, инсонни шакллантирувчи макон. Ҳар бир инсон дунёга келгач, оила муҳитида ҳаёт учун зарур бўлган эҳтиёжларини қондириб, вояга етади. Бола оила қучоғида, ота-онаси ва яқин кишилари қуршовида ўзини тўлиқ муҳофазаланган ва бахтли сезади. Оила инсон камолотининг олтин бешигидир.
Мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг такомиллашган тизими вужудга келтирилди.
Хусусан, 2013 йил 30 апрелда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, Оила кодекси ва Фуқаролик прцессуал кодексига киритилган янги меъёрлар болаларни фарзандликка олиш ишларини кўриб чиқишнинг суд тартибида ўрнатилишини кўзда тутади. Мазкур, Қонуннинг қабул қилиниши фарзандликка олиш институтини ривожлантириш имконини беради, бу эса ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг оилада муносиб тарбия олишини таъминлайди.
Шунингдек, 2014 йил 2 январда “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахсларнинг, энг аввало ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга ёрдам беради.
Бевосита ариза бериш учун никоҳланувчи шахслар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан мурожаат этишлари зарур ва ариза бериш учун албатта икки тарафнинг иштироки( келин ва куёв) шартлиги ҳақида ҳам эслатиб қўймоқчимиз. Тўғри аксарият ҳолатларда бир тараф узоқ худудда, Яни бошқа вилоятда бўла туриб оилавий шароитлари туфайли ариза беришга кела олмасалар ўзининг яшаш ҳудудидаги ФҲДЁ органига бориб ушбу холатни тушунтириб ФҲДЁ томонидан никоҳдан ўтиш учун берилган аризанинг ўзининг тарафини тўлдириб имзоси тасдиқлангандан сўнг иккинчи тарафни тўлдириш учун аризани юбориши лозим бўлади.
ФҲДЁ органалри томонидан аризалар қабул қилингандан сўнг никоҳланувчи фуқароларимизга уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиб, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар берилади. Ушбу йўлланмаларга асосан никоҳланувчи шахслар ўзининг яшаб турган марказий тиббий муассасасига мурожаат этишлиги тушунтирилади.
Кейинги вақтларда оилаларга келин ёки куёвнинг касали бор экан, биздан яширилган экан деган гаплар билан ёш оилалар бузилиб кетаётганлиги, ваҳоланки айрим ҳолларда улардан ногирон фарзандлар ҳам туғилаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Шу сабабли тиббий кўрикдан ўтиш ҳар иккала ёшнинг бир-бирининг соғлиги ҳақида хабар топиш, бу эса келгусида улар ўртасида ҳар хил нохуш ҳолатларнинг олдини олиши ва соғлом авлодни туғилиши учун замин яратади.
ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади ва никоҳланувчи шахслар ушбу йўлланмага асосан доимий ёки вақтинчалик рўйхатда турган жойларидаги тиббиёт муассасаларидан тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Аксарият ҳолларда фуқаролар томонидан тиббий кўрикдан ўтиш учун вақтимиз йўқ, ўртамизда фарзандларимиз бор бизга бундай сарсонгарчиликлар керак эмас, сизлар бизни сарсон қиляпсизлар деган важларни эшитамиз. Бунда нима учун Давлатимиз томонидан шундай фуқароларнинг ва унинг келажакдаги фарзандларининг саломатлигини ўйлаб Қарор ва Фармоишлар чиқса-ю, айрим инсонлар эса ўзининг соғлигига эътибор бермаслигига ва фарзандаларининг келажагини ўйламаслигига нима дейсиз. Бевосита тиббий кўрик бу айнан кимнинг учун эмас балки ҳар ким ўзининг саломатлигини билиш учун ўтказилади, чунки инсон учун саломатлик бу олий неъмат бўлиб қолиши керак деб қаришимиз керак, лекин инсонлар томонидан тиббий кўрикдан ФҲДЁ органлари мудиралари учун ўтишаётганга ўхшайди.
Тўғри тиббий кўрикдан ҳамма ҳам ўтавермайди. Қонунда 50 ёшдан ошган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтишлари ихтиёрий, шунингдек ҳомиладор ва фарзандлари бор фуқароларимиз ҳам тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳар хил важларни талаб қилишади. Айтиш лозимки, ФҲДЁ бўлими никоҳланувчи шахсларда тиббий кўрик натижасида тегишли Низомда кўрсатилган касалликлардан бири аниқланган тақдирда ҳам никоҳни қайд этишни рад эта олмайди. Келин ёки куёвда тиббий кўрик натижасида касаллик аниқланган бўлса, уларнинг ўзаро ёзма розилиги асосида никоҳлари қайд этилади. Ушбу ариза айнан никоҳланувчилардан олинади, бевосита тиббий кўрик натижалари сир сақлангандан кейин уларнинг ота-оналарини чақиртириш ва ушбу кассалик ҳақида ошкора қилиш бўйича қонунда жавобгарлик масаласи кўрсатиб ўтилган.
Бир ойлик мухлатларни бевосита қонунларда белгиланган тартибда кисқартириш учун етарли асослар мавжуд бўлгандагина қисқартирилиши мумкин, бундай сабаблар, келин хомиладор бўлса, умумий фарзандлари бўлса, ёки тарафларнинг бирида касал инсон бўлиб тўйлари шу сабабли тезлаштирилаётган бўлса, хизмат сафарларга асосан муддатлар қисқартирилиши мумкин.
Никоҳланувчилар узрли сабабларга кўра қонунда белгиланган бир ойлик муддатдан кейин ФҲДЁ бўлимига мурожаат этишса, уларнинг қўшимча аризаларига асосан никоҳга кириш муддат белгиланган никоҳ қайд этиш кунидан 3 ойгача узайтириш мумкин. Тиббий кўрик натижаси ҳақидаги тиббий маълумотларнинг амал қилиш муддати маълумотнома берилган кундан 3 ойдан ошмаслиги лозим.
Мамалакатимизда соғлом турмуш тарзи, она ва бола саломатлигини, мустаҳкам оилани барпо этиш йўлида қилинаётган ишлар бугунги халқаро экспертларнинг хам эътирофига созовор бўлаётир. Чунки кўплаб мамлакатларда амалга оширилаётган тиббий хизматлар, тиббий кўрикдан ўтиш тўлов асосида амалга оширилади. Никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш учун бериладиган 2 хафталик муддат уларнинг бир умрлик ҳаётини белгилаб бериши мумкин. Шундай экан, бу борада масъулиятни хис килмаслик ўз ҳаётимизни, келажагимизни хавф остига қўйишимиз мумкинлигини унутмайлик.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, пойдевори мустаҳкам бўлган ҳар қандай бино узоқ йиллар давомида авлоддан-авлодга безавол ўтавергани каби соғлом оила муҳити келажагимизнинг пойдевори бўлиб хизмат қилади. Президентимиз таъкидлаганидек “...Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан. Одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”.
А.Тошқулов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи