Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
24.01.2023

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ва туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан 2022 йил мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида
М А Ъ Л У М О Т

1. Амалга оширилган ишлар.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 18 517 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 12 526 таси ижроси таъминланди.
Соҳага доир 276 та назорат режа, чора-тадбирлар режаси ҳамда йўл хариталар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.
Шунингдек, бошқармага жисмоний ва юридик шахслардан жами 4 963 та мурожаат келиб тушди. Шундан 4 523 таси қонуний ҳал этилди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 2287 та тақдимнома ва 4 103 та огоҳнома киритилган. 591 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Кўрилган чоралар натижасида 1563 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, 12013 та ноқонуний ҳужжатларнинг бекор қилиниши ва 66 та мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) тўхтатилиши таъминланган.
Судларга 26 млрд. 469 млн. сўмлик 1897 та даъво аризалари киритилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 92 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.
Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 29 074 та тарғибот тадбирлари ўтказилган.
Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 1022 та таклифлар киритилган.

2. Кадрлар билан ишлаш соҳасида
Бошқарма ва унинг тизимида 245,5 та штат бирлигида
258 нафар ходим ишлайди.
2022 йилнинг 31 декабрь куни ҳолатига 15,25 та вакант шу шундан бошқарманинг 2 та бош маслаҳатчиси, 1 та техник ходими (омбор мудири), 1 та адлия бўлими (Янгиер шаҳар) бош маслаҳатчиси, ЮХКМларнинг 1 та бош юристконсулти (Сайхунобод), ДХМларнинг 3 та (Боёвут 1 та етакчи мутахассис, Гулистон шаҳарда етакчи мутахассис, 1 та Ширинда бош мутахассис), ФҲДЁ органларида 5 та (Сардоба, Сайхунобод, Ширин, Боёвутда 4 та мудира, Сирдарё туман 1-сон ФҲДЁда 1-тоифали инспектор 1 та), 2,25 хизмат кўрсатувчи ходимлар вакант.
Ҳозирда штат бўйича лавозимларга тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

3. Ҳуқуқий тарғибот соҳасида.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.
Жумладан, жами 29074 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Шундан, жойларда 12314 маротаба учрашув, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, телевидениеда 559 маротаба, радиода
606 маротаба, газетада 459 маротаба, расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали 13 452 маротаба чиқишлар қилинган.

4. Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида.
Юридик хизмат штат бирликлари 96 тани ташкил этади. (давлат бошқаруви органларида 56 та, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 11 та ва бошқа ташкилотларда 29 та).
Шундан, 76 та давлат органи ва ташкилоти юридик хизмат билан таъминланган бўлиб, барчаси олий юридик маълумотли. Қолган 8 та вакант жойни тўлдириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Юридик хизмат ходимларининг 64 нафари белгиланган муддатларда ўз малакасини оширган, 54 нафари адлия бошқармасида аттестациядан ўтказилган, 61 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилиши таъминланди.

5. Норма ижодкорлиги соҳасида.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 135 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив тусдаги қарорларнинг 135 таси давлат ҳисобига олинди. (халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши қарорлари 44 та, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қарорлари 91 та).

6. ННТлар билан ишлаш соҳасида.
Вилоятда жами 434 та ННТ ҳамда 89 та диний ташкилотлар (Исломий диний ташкилотлар 77 та, Ноисломий диний ташкилотлар 12 та) давлат ва ҳисоб рўйхатдан ўтиб фаолият юритади.
Бундан ташқари, 5 та ҳакамлик судлари рўйхатга олинган.
Ўтказилган 11 та назорат тадбирлари натижасида 421 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан
113 та тақдимнома ва 54 та огоҳномалар киритилди.

7. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.
Жисмоний ва юридик шахслардан соҳага доир келиб тушган жами 3159 та ариза ва шикоятларнинг 2828 таси қонуний ҳал этилган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган ўрганишларда аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича киритилган 604 та тақдимнома ва 1261 та огоҳномаларга асосан 421 нафар мансабдор шахс интизомий ҳамда 224 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Судларга киритилган 1622 та даъво аризалари асосида фуқароларга 12 млрд 980 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди.

8. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида.
Жисмоний ва юридик шахслардан соҳага доир келиб тушган жами 961 та ариза ва шикоятларнинг 943 таси қонуний ҳал этилган.
Ушбу соҳада 857 та тақдимнома ва 1886 та огоҳномалар киритилиб, 640 нафар мансабдор шахс интизомий ҳамда 173 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Судларга киритилган 284 та даъво аризалари асосида фуқароларга 9 млрд. 3 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди.

Рўйҳатга қайтиш