Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳудудий адлия органлари томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда тизим олдида турган муҳим вазифалар”га бағишланган матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш ва участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.
Шу кунларда Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинарлари ташкил этилмоқда.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўлланилиши мавзуида семинар ташкил этилди.