Боғланиш

Телефон
(+998 67) 225-00-93

Электрон манзил
sirdaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

Нуритдинов Жамшидхон Мамутхонович

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг хар куни соат 9.00дан 12.00 гача.

Нуритдинов Ж.М. 1981 йилда 03 августда Наманган вилояти Косонсой туманида туғилган. Маълумоти -олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

1998-2000 йилларда Наманган вилояти Косонсой шаҳар «Бўстон» кичик корхонаси ишчиси бўлиб ишлаган.

2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси, 

2005-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

2009-2013 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

2013-2018 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг бошлиғи, 

2018-2019 йилларда Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2019 йил 19 январда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Должностные обязанности

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Махкамов Элдор Бахромович

Телефон:
(0-367) 225-02-82

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг хар куни соат 9.00дан 12.00 гача.

Махкамов Элдор Бахромович – 1984 йил 4 мартда Сирдарё вилояти Мехнатобод туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос.
2005 йилда Тошкент давлат юридик институтиини бакалавр йўналиши тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2006-2011 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси нусха кўчириш техникаси оператори, катта маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси – девонхона мудири
2011-2014 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи
2014-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бошқармаси Прокуратура органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи
2014-2015 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси мудири
2015-2018 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи
2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг бўлими бошлиғи
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
2019-2020 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Должностные обязанности

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Тоғаев Сафарбой Улашевич

Телефон:
(0-367) 225-26-25

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг хар куни соат 9.00дан 12.00 гача.

 Тоғаев Сафарбой Улашевич – 1968 йил 08 майда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос. 1992 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1999 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

1985-1986 йилларда Тошкент давлат университети талабаси. 1986-1988 йилларда Армия сафида ҳарбий хизматда 1988-1992 йилларда Самарқанд давлат университети талабаси.

Меҳнат фаолиятини 1992-1997 йилда Самарқанд шаҳар суди суд мажлиси котиби лавозимидан бошлаган. 1997-2000 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг катта маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, 2000-2008 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимияти адлия бошқармаси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2002-2003 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2003-2004 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2004-2013 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 05.03.2018 йилдаги 158-шт-сон буйруғи билан С.Тоғаев Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган.

Должностные обязанности