Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ҳуқуқ билимдонлари


DSC02083.JPGАдлия бошқармаси томонидан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури асосида, мамлакатимиздаги юридик соҳага ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг эркин фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстириш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади-ёшлар иқтидорини жамият манфаатлари йўлида тўла рўёбга чиқиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда кафолатлашга қаратилмоқда. Эътироф этиш керакки, ёшлар амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини, ривожланаётган ижтимоий муносабатларни англаш, уларга мослашиш ва жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга интилади. Бу, ўз навбатида, ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг янги усул, шакл ва воситаларини ишлаб чиқишни тақозо этади.DSC02083.JPG

Танловнинг саралаш босқичида ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Унинг саралаш босқичи ҳам жойларда ёшларнинг фаоллигида ташкил этилди.

Танлов “Таништирув” деб номланган шартдан бошланиб, унда гуруҳлар ўз иштирокчиларини ва таълим олаётган масканини ёшларга хос қарашлар билан таништириш, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўзларининг ҳуқуқий билимлари асосида баён этиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтиришга қаратилган таклифларни саҳналаштирилган кўринишлар ва кўргазмали қуроллар орқали намойиш этиш имконига эга бўлишди.