Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТ


1. Амалга оширилган ишлар

Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига 7158 та хат
ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, улардан 3724 тасининг ижроси таъминланди. Шундан, 502 таси вазирликдан келиб тушган.

Соҳага доир 15 та назорат режа, чора-тадбирлар режаси ҳамда йўл хариталар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.

240 та ташкилотда 129 та ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар натижасида 11 684 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан
490 та тақдимнома ва 1745 та огоҳнома киритилган. Ваколатли органларга 110 та маъмурий таклифлар (маъмурий баённомалар) киритилган. Кўрилган чоралар натижасида 163 нафар шахслар интизомий ва 55 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳамда 17 та ноқонуний ҳужжатларнинг бекор қилиниши таъминланди.

Судларга 5 млрд 654 млн сўмлик 196 та даъво аризалари киритилган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 45 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

5287 та тарғибот тадбирлари ташкил қилинган.

Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 180 та таклиф киритилган.

Шунингдек, бошқармага жисмоний ва юридик шахслардан жами 1809 та мурожаат келиб тушди. Шундан 1513 таси қонуний ҳал этилди.

2. Кадрлар билан ишлаш соҳасида

Бошқарма ва унинг тизимидаги идораларда 63,5 та штат бирлигида 62 нафар ходим ишлайди.

2020 йил 9 ойи давомида 4 нафар ходим, шундан бошқармага
2 нафар, адлия бўлимига 1 нафар ҳамда Нотариал архивга 1 нафар ходимлар ишга қабул қилинди.

Ҳозирда Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси
ҳамда Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси штатларини тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

3. Мурожаатлар билан ишлаш соҳасида

Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жорий йилнинг
9 ойи давомида шахслардан жами 1809 та мурожаат келиб тушди. Шундан 1129 таси (62,4%) қаноатлантирилган, 317 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 5 таси рад этилган. 1103 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.

511 та мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганилган. 131 та мурожаатни кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра 117 та тақдимнома, судларга 4 млрд 748 млн сўмлик 152 та даъво аризалар, 19 та маъмурий таклифлар (маъмурий баённомалар) ҳамда 369 та огоҳнома киритилди.

Киритилган таъсир чоралар натижасида жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 3 млрд 871 млн сўм маблағ ундирилди, 22 нафар шахс интизомий ва 20 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

4. Ҳуқуқий тарғибот соҳасида

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга
ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.

Жумладан, 5287 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан
2407 маротаба ОАВда, жойларда 2479 маротаба семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилди, 13 та ёзма ва 388 та кўргазмали тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

5. Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш
ва методик таъминлаш соҳасида

Юридик хизмат штат бирликлари 173 тани ташкил этади (давлат бошқаруви органларида 112 та, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 11 та ва бошқа ташкилотларда 50 та).

Шундан, 165 та давлат органи ва ташкилоти юридик хизмат билан таъмингланган бўлиб, барчаси олий юридик маълумотли. Қолган 8 та вакант жойни тўлдириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Юридик хизмат ходимларининг 127 нафари белгиланган муддатларда ўз малакасини оширган, 123 нафари адлия бошқармасида аттестациядан ўтказилган, 107 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилиши таъминланди.

Ушбу соҳада 18 та тақдимнома ҳамда 54 та огоҳнома киритилди.

Киритилган таъсир чоралар натижасида 5 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

6. Норма ижодкорлиги соҳасида

Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан 45 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари (шундан, халқ депутатлари вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашларидан 11 та) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган.

41 тасига (халқ депутатлари вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашларидан 11 та) қонун ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича хулоса берилди.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив тусдаги қарорларнинг 41 таси давлат ҳисобига олинди.

Ушбу соҳада 5 та тақдимнома ҳамда 21 та огоҳнома киритилди.

7. ННТлар билан ишлаш соҳасида

Сирдарё вилоятида жами 544 та ННТлар фаолият юритмоқда. Шундан 281 таси давлат рўхатидан, 179 таси ҳисоб рўйхатидан ўтган. 84 таси диний ташкилотлардир (75 таси исломий, 9 таси ноисломий).

Ҳисобот даврида 12 та ННТлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

2 та ННТ фаолияти ўрганилиб, 37 та ННТ фаолияти мониторинг қилинди. Натижаси бўйича 37 та тақдимнома ҳамда 1 та маъмурий таклиф киритилди.

Таъсир чоралар натижасига кўра 15 нафар шахс интизомий
ҳамда 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

8. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида

Ушбу соҳада 1260 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Шундан, 842 таси (66,8 %) қаноатлантирилди, 218 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ушбу соҳада 160 та тақдимнома, судларга 3 млрд 474 млн сўмлик 142 та даъво аризалар, 32 та маъмурий таклифлар (маъмурий баённомалар) ҳамда 672 та огоҳнома киритилди.

Киритилган таъсир чоралар натижасида жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 3 млрд 246 млн сўм маблағ ундирилди, 54 нафар шахс интизомий ва 20 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

9. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида

Ушбу соҳада 385 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Шундан, 237 таси (62 %) қаноатлантирилди, 81 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 4 маротаба сўровномалар ўтказилди. Сўровномада 10 мингга яқин фуқаро
ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Ушбу соҳада 131 та тақдимнома, судларга 2 млрд 643 млн сўмлик 14 та даъво аризалар, 49 та маъмурий таклифлар (маъмурий баённомалар) ҳамда 741 та огоҳнома киритилди.

Киритилган таъсир чоралар натижасида жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 5 млрд 716 млн сўм маблағ ундирилди, 68 нафар шахс интизомий ва 30 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.