Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА!


Жумладан, Беруний маҳалласи Шодликсевар кўчаси 29-уйда яшовчи фуқаро Назира Қаҳҳорова 2 ёшгача бўлган фарзандига нафақа тайинлаш масаласида оғзаки мурожаат қабул қилинди.

Беруний маҳалласи Шодликсевар кўчаси 42-уйда яшовчи Муҳаббат Зиёева ишга жойлашиш бўйича оғзаки мурожаати бўлим томонидан ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Тасаввур кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Фотима Туропованинг боқувчиси йўқ, икки нафар фарзанди билан отасининг қарамоғида яшайди. У уй-жой билан таъминлаш масаласида оғзаки мурожаат қилди. Яна бир фуқаро - Насиба Солиҳова ногирон онасини қараганлик учун меҳнат стажи борасида тушунтириш сўраб оғзаки мурожаат қилди.

Бундан ташқари, шу маҳаллада "Темир дафтар"га киритилган фуқаролари Матлуба Маматқулова, Моҳира Холиқулова, Матлуба Сулаймонова ва Маҳбуба Нурматоваларнинг уй кадастрини расмийлаштириш, уй-жой масаласи ва имтиёзли кредит олиш мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида жами 12 та мурожаат қабул қилиниб, 4 таси бўлим томонидан ўрганиш учун олинди.