Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш асосий вазифаларимиздан биридир.


Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугун ҳар доимгиданда долзарб аҳамият касб этмоқда. "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган хайрли ташаббус ана шу эзгу мақсадлар учун хизмат қилади. Ширин шаҳрида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уйма-уй юриб, "Темир дафтар"га киритилган оила аъзолари бўлган аёллар ва ёшларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш давом этмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 19 октябрь куни ишчи гуруҳ ҳудуддаги эҳтиёжманд аҳоли хонадонларида бўлиб уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Хусусан,  М.Улуғбек МФЙда яшовчи фуқаро Комила Юсупалиева боқувчисини йўқотган, 3 нафар фарзанди билан бирга яшайди, уй-жойга муҳтож. Фуқаро Татьяна Артошова турмуш ўртоғи билан ажрашган, қарамоғида 2 нафар фарзанди бор. У иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаатлар бўлим томонидан ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида нафақат муаммолар ўрганилди, балки фуқароларга коммунал тўловлар, имтиёзли кредит, субсидия олиш тартиби, уй-жой, иш билан таъминлаш каби қатор масалалар юзасидан зарур ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

  • Бугун Ширин шаҳар М.Улуғбек маҳалласида махсус рўйхатда турган 20 га яқин хонадонда бўлдик, улар билан суҳбатлашдик. Мулоқот жараёнида кўплаб мурожаатлар бўлди, фуқароларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бердик, мақсадимиз аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборатдир, - дейди Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев.