Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА!


Бугун туман адлия бўлими бошлиғи Ғ.Абсаламов ҳамда бош маслаҳатчи И.Юнусовлар томонидан  “Файзлиобод” м ҳамда Қуйитош маҳалласида уйма-уй юриб, “Темир дафтар”га киритилган 16 та хонадонлар вакиллари, асосан, аёллар ва ёшларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Мисол учун, Қуйитош маҳалласи Турон кўчаси 9-4 уйда яшовчи Жалол Қодиров уй-жойининг кадастр хужжатларини расмийлаштириш юзасидан ҳуқуқий тушунтириш сўради.

Яна бир фуқаро, Қуйитош маҳалласи Чинор кўчаси 8-3 уйида яшовчи фуқаро Мусурмонова "Обод қишлоқ" дастури қачон ва қандай амалга оширилиш юзасидан тушунтириш сўради.

Файзлиобод МФЙ Алишер Навоий кўчаси 25/1 уй Дилрабо Каримова 1-гуруҳ ногирони, у "Темир дафтар"га кирувчи эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар ажратиш тартиби тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш сўради.

Шу маҳалланинг яна бир фуқароси Мавлуда Шоимова фарзандларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун ер олишлари лозимлигини айтиб, ер ажратиш тартиби тўғрисида маълумот сўради.

Бу ва бошқа фуқароларга уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

5 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаатини ҳал этиш юзасидан туман адлия бўлими томонидан назоратга олинди.