Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

"Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" лойиҳаси амалда


“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" . Ушбу механизм аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Х.Сайитов, Гулистон туман адлия бўлими ходимлари О.Бозоров, Ш.Исканов, “Мадад” ННТ Гулистон тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходими С.Хўжаназаров ҳамда тегишли МФЙ вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан Гулистон туманидаги “Ахиллик” ва “А.Яссавий” МФЙларда уйма-уй юриб “Темир дафтар”га киритилган аёллар ва ёшларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан бир қаторда, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Жарёнда “А.Яссавий” маҳалласида  яшовчи фуқаро Ф.Худойберганов АТ “Халқ банки” Гулистон туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати бўлим иш юритувига қабул қилинди.

Ишчи гуруҳ “Темир дарфтар”га киритилган 20 га яқин хонадонда бўлиб, ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, мерос масаласи имтиёзли кредит, таълим кредити олиш тартиби шунингдек, фуқароларни қизиқтирган бошқа зарур ҳаётий масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остидаги  тадбирлар давом этмоқда.