Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА”!


Оқолтин туманида ҳам 2 та ишчи гуруҳ уйма уй юриб, "темир дафтар"га кирган оилалар аъзолари бўлган аёллар ва ёшларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришмоқда.

Хусусан, Оқолтин тумани адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов ҳамда вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов билан биргаликда Оқолтин тумани Кўркам Диёр МФЙда, Оқолтин тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Х.Эркабоев ҳамда Оқолтин тумани Саҳоват МФЙ раиси А.Шодмоновлар Саховат МФЙдаги "темир дафтар"га киритилган хонадонлар ёшлари ва аёллари билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг муаммолари ўрганилди. Оғзаки мурожаатлари қабул қилинди.

      Жумладан, Кўркам Диёр МФЙ 6/15-хонадонда яшовчи фуқаро Ашуралиева Марғуба боқувчиси йўқ, вояга етмаган 2 нафар қизи билан яшайди. Умумтаълим мактабида фаррошлик қилади. У истеъмол кредити олиш масаласида оғзаки мурожаат қилиб ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраган. Шу жойнинг ўзида фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.

    Бундан ташқари, фуқаролар - бекаси 2-гуруҳ ногирони Сотволдиева Замиранинг тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида вужудга келаётган муаммолари ечими юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Саховат МФЙ ҳудудида ҳуқуқий ёрдам масаласида уйма-уй юрган адлия бўлими бош маслаҳатчиси Х.Эркабоев томонидан ёшлар ва аёлларга улар учун долзарб 10 дан зиёд қонунлар ва қонуности ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот қилинди .
   Уйма-уй ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш давомида туман адлия бўлими томонидан 20 дан ортиқ оғзаки мурожаатлар қабул қилинди.