Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

БИР МУРОЖААТ ИЗИДАН…


Аммо, Сирдарё вилоят Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ходими Умида Мардибекова декрет таътилидан қайтиб, муаммога дуч келди. Ва ушбу муаммони нг ечимига амалий ёрдам беришни сўраб, Гулистон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

         Аслида Умида нимадан норози бўлган эди? Умида декрет таътилидан қайтгач унга ўз лавозими - ходимлар бўлими мутахассиси жойи банд эканлигини баҳона қилиб,  уни вақтинча лаборант вазифасига ўтказишади. 2018 йил 4 июль кунги 68-к-сонли буйруқда муддатлар аниқ қилиб, белгиланмасдан қабул қилинади. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 96-модддаси талаби бузилади.

         Икки йил ўтса ҳам, ўз лавозимига қайтарилмаган Умида адлия бўлимидан ҳуқуқий кўмак истаб келганди. Гулистон шаҳар адлия бўлими мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатан Меҳнат Кодексида кўрсатилган моддалар талаби бузилганини аниқлади ва мурожаатчи манфаатида Сирдарё вилоят Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясига тақдимнома киритди.

         Ҳақ жойига қарор топди. Инспекция бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Даминов имзоси билан келган хатда “У. Мардибекова вақтинча  лаборант лавозимига тайинлаш тўғрисидаги 68-к-сонли ва 2020 йил 3 январдаги “А.Абдужалиловга кадрлар бўйича етакчи мутахассис вазифасини юклаш тўғрисида”ги 1 ш.т.-сонли буйруқлар бекор қилинди. Умида Мардибекова ўз лавозимига қайтарилди.

         Фаолиятида  хато ва камчиликларга йўл қўйган масъул шахслар бундан олдинроқ ўз лавозимларини тарк этганлиги сабабли уларга интизомий        чоралар кўрилмади. 


Назар Қаршибоев,

Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи